Тошкентдаги яна бир кўча уч кунга ёпилди

Тошкентдаги яна бир кўча уч кунга ёпилди

Бугун, 20 ноябрдан бошлаб Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми транспортлар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 20 ноябрь куни соат 9:00 дан 22 ноябрь соат 22:00 га қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилди.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!