Тошкентдаги тунги клуб қўриқчилари мижозни уриб ўлдирганликда айбланмоқда

Тошкентдаги тунги клуб қўриқчилари мижозни уриб ўлдирганликда айбланмоқда

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Аурум898” тунги клубига пичоқ билан киришга уринган “меҳмон”, қўриқчилар томонидан калтаклангани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, 8 августдан 9 августга ўтар кечаси, соат тахминан 00:25 да “Аурум898” тунги клуби қўриқчилари ҳамда клубга пичоқда кирмоқчи бўлган 25 ёшли “меҳмон” ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Бунинг натижасида “меҳмон” қўриқчилардан бирининг танаси қисмига зарба берган. Шундан сўнг, воқеа кескин ривож олиб, келишмовчилик ўзаро жанжалга айланиб кетган.

Бунинг натижасида эса бир қатор тан жароҳатлари олиб шифохонага етказилган тунги клуб “меҳмон” вафот этган.

Ўлимга олиб келувчи ҳолат сабабчилари сифатида “Аурум898” тунгги клубининг 3 нафар қўриқчилари қўлга олинган. Икки нафар қўриқчи эса пичоқ билан олган жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.

Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!