Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 18 август куни соат 01:57 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ватандош” МФЙ Тузел 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида атир-упа савдо дўконининг 35 кв.м ва унига туташ бўлган 2 та МЧЖнинг 15 кв.м майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо дўконининг 60 кв.м. майдони, МЧЖларнинг 90 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!