Тошкентдаги касб-ҳунар коллежида бир ўқувчи пичоқланди

Тошкентдаги касб-ҳунар коллежида бир ўқувчи пичоқланди

2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи, Қурилиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдоши Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл қишлоғида яшовчи Д.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Д.М. касалхонага ётқизилиб, М.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!