Тошкентдаги "Бўрижар" каналида аёл ва эркакни ўлимдан қутқарган ФВВ ходими чўкиб кетди

Тошкентдаги "Бўрижар" каналида аёл ва эркакни ўлимдан қутқарган ФВВ ходими чўкиб кетди

Куни кеча соат 15:16ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ю.Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу вақтда айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширганлар.

Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаевва И.Муродовлар фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолади. Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинди. Афсуски, қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган.

Таҳририят номидан марҳумнинг яқинларига, оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!