Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли бола аслида қаерда бўлган?

Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли бола аслида қаерда бўлган?

2018 йил 1 декабрь куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 11 ёшли Саидмансур С. исмли бола йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

“Текширув давомида маълум бўлишича, 1 декабрь куни соат 9.00 да Саидмансур Олмазор туманида жойлашган уйидан чиқиб, номаълум йўналишда кетган. Соат 17.00 да онасига Юнусбод туманида яшовчи бувисининг уйидан қўнғироқ қилган. Шундан сўнг бувисининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, Саидмансур соат 00.10 да Яшнобод туманидаги автобус бекатида топилиб, ота-онасига топшириш учун Яшнобод тумани 3-сон ИИО ФМБга етказилди”, дейилади хабарда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!