Тошкентда йўловчилар қандай қилиб талончига айланди?

Тошкентда йўловчилар қандай қилиб талончига айланди?

Шу йилнинг 5 ноябрь куни 3 номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани КХАЙ кўчасидан Чилонзор туманида яшовчи Қ.Ғ. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Яшнобод тумани Чашма кўчасига етиб келганларида ҳайдовчи Қ.Ғ.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Уйсозлар кўчасида яшовчи Б.Б., Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.М. ва Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи О.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!