Тошкентда юк машинаси эр-хотин ўтирган эшак аравани уриб кетди. Қурбон бор

Тошкентда юк машинаси эр-хотин ўтирган эшак аравани уриб кетди. Қурбон бор

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 26 май куни соат 06:00 да, ҳайдовчи 28 ёшли Қ.Ж., МЧЖга тегишли “HOWO” русумли, оғир юк машинани М-39 “Тошкент-Термиз” Халқаро автомобиль йўли орқали “Тошкент-Чиноз” томонга бошқариб, мазкур йўлнинг Янгийўл тумани Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг қисмида эшак аравани бошқариб кетаётган, фуқаро 24 ёшли Х.В., ва турмуш ўртоғи 20 ёшли О.В., ларни автомашинанинг ўнг олд қисми билан уриб юбориб, йул-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада Х.В. ва унинг турмуш ўртоғи О.В., лар олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, О.В,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

27.05.2020 йилда Х.В. ҳам кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!