Тошкентда ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқаро махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олинди

Тошкентда ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқаро махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олинди

2019 йилнинг 6 февраль куни соат 00:02 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Миробод тумани Йанги қўйлиқ кўчасида Gentra русумли машина бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати

Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!