Тошкентда ёнғин содир бўлган автобус ҳақида тўлиқ маълумот берилди

Тошкентда ёнғин содир бўлган автобус ҳақида тўлиқ маълумот берилди

2020 йил 24 ноябрь куни эрталаб соат 06:10 атрофида 18-Автобус саройи тасарруфида бўлган, сарой рақами 9, давлат рақами 01 457 DCA бўлган "Mercedes-Benz Low Floor" русумли автобус "Чилонзор Буюм Бозори" сўнгги бекатига йўл олишни бошлайди. Ҳайдовчи "Изза мавзеси" йўлида охирги манзилга ҳаракатланиб кетаётган вақтда кучли ҳидни сезади. 06:30 да автобус ёнишни бошлагач ҳайдовчи ўт ўчирувчиларни чақиради. Шундан сўнг, ёнғин бартараф этилади. Тахминларга кўра, ёнғин чиқишига двигателдаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматига кўра, мазкур автобус  2008 йилда йўналишга қўйилган бўлиб, шу вақтга қадар 996 620 километр масофани босиб ўтган. Сўнгги бор сервис хизмати 2020 йил 29 сентябрь куни режа графикига кўра ўтказилган. 

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари барча Автобус саройлари томонидан йўналишдан қайтган автобусларнинг техник ҳолати тўлиқ кўздан кечирилади.

Бундан ташқари, юқоридаги каби ҳолат такрорланмаслиги учун барча автобус саройларига маҳсус ҳабарнома юборилиб, бугунги техник кўриклар ўз вақтида ҳамда синчковлик билан амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатилиши белгиланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!