Тошкентда ёнғин: сабаблар аниқланмоқда

Тошкентда ёнғин: сабаблар аниқланмоқда

Бугун 9 август куни соат 13:23 да пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Илтифот” МФЙ ҳудуди атрофида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ маълум қилди.

Ёнғин натижасида 200 кв.м майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ҳамда эски қурилиш чиқиндилари ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:28 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 14:13да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!