Тошкентда “YANGIAMARKET” II ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади

Тошкентда “YANGIAMARKET” II ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 6 ва 7 август кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида “YANGIAMARKET” ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.

Фестивал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS 24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.

“YANGIAMARKET” – янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.

Икки кунлик фестивал дастурида Samocean (Самара дуэти), ДИОР (Москва), Валери (Тошкент), CОC (Тошкент) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар “Варим Кофе” қаҳвалари, “ЛИЛИЧA” чойлари ва "Testo by Zamira" мазали таомларидан татиб кўришлари мумкин.

Маълумот учун, фестивалга кириш бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!