Тошкентда Янги йил тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

Тошкентда Янги йил тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

Тошкент шаҳрида арчалар ўрнатиладиган ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси Алишер Навоий номидаги кутубхона орқасида, Истиқлол кўчасида ўрнатилади.

Бундан ташқари, қишнинг асосий байрами кунлари яна бешта асосий арча безатилади. Улар Халқлар Дўстлиги ва Хадра майдонларида Тошкент Давлат цирки олдида, «Next» ва «Compass» савдо-кўнгилочар марказлари яқинида ва Алгоритм даҳасида «Roison Elektronics «корхонаси ёнида ўрнатилади.

Туман ҳокимликлари, шунингдек, пойтахт ҳайвонот боғи, «Ecobozor» савдо комплекси ҳудудида, «GreenPark»да, «Ашхобод», «Дўстлик», «Эко парк», Мирзо Улуғбек номидаги «Central Park» боғларида, Алишер Навоий номидаги Катта театр олдида, Ўзбекистон Миллий банки ёнида ва бошқа жойларда байрам тадбирларини уюштиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!