«Тошкентда янги уйлар қурмасак, нархлар кескин ошиб кетади» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

«Тошкентда янги уйлар қурмасак, нархлар кескин ошиб кетади» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда юзлаб кўп қаватли янги уйлар қурилаётганига қарамасдан уйларнинг нархи нега пасаймаётганига изоҳ берди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

«Кўпчилик ҳамма ёқ қурилиш, қум ва чанг бўлиб кетди, деб норози бўлди. Агар бугунгача шаҳарда оммавий қурилишларни қилмаганимизда бугунги нархлар ҳам бўлмасди. Биз 2—3 йил аввал яқин орада уйларнинг нархи 1 квадрат метрга 1,5 миллион сўмдан кам бўлмаслигини тахмин қилганмиз. Хабарингиз бўлса, шаҳарда уйларни 2—3 та компания қурарди. Уйларни сотиш офислари бўлмас эди, қанақадир таниш топишингиз керак эди. Қайсидир офисларга чиқардингиз, тортмани очарди, 50 фоизини қўйинг, битганда оласиз дерди», — деган у 19 декабрь куни пойтахт ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳозир эса савдо офислари пайдо бўлгани, хизмат сифати ошиб, 3 йил ичида бўлиб тўлаш имконияти пайдо бўлганини таъкидлади.

«Айтмоқчиманки, қурилишни ўз вақтида жадаллаштирганимиз учун шу нархлар бор. Агар қурилишни тўхтатиб қўйсак, Тошкент шаҳрида ‘прописка режими’ бекор қилингани ҳисобига ҳам нархларнинг кескин ошиши, уйлар етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун биз бугун тезда катта-катта лойиҳаларни қилишга мажбур бўлмоқдамиз. Уйлар қимматлашгани сари камроқ даромадли оилаларнинг уй сотиб олиш даражаси кескин камайиб кетади», — деб қўшимча қилган ҳоким.

Жаҳонгир Ортиқхўжаэв юқорида айтиб ўтилганларни инобатга олган ҳолда лойиҳаларни жадал амалга ошириш, шунингдек, зарур инфратузилмани шакллантириш зарурлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!