Тошкентда хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Тошкентда хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. ва У.Р.лар бошқа бир фуқаро Ж.ни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига Польша давлатига тўғридан-тўғри ишга юборишни ваъда қилишиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Оққўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Э.Н., Г.Т. ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки элчихоналардаги танишлари ёрдамида хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилиб, Г.Т.нинг пластик картасига 05.10.2021 йилдан 25.05.2022 йилга қадар жами 531,7 млн сўмни туширишга эришиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!