Тошкентда харидорни 18 минг долларга "ухлатган" фирибгар аёл ушланди

Тошкентда харидорни 18 минг долларга "ухлатган" фирибгар аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фирибгар аёлнинг макри узоққа бормади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.13 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 27 март куни А.Қаҳҳор кўчасида яшовчи, Г.Қ. (аёл) уйида таниши, Учтепа туманида яшовчи, А.А.га уйини 55.000 АҚШ долларига сотишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан бошланғич тўлов сифатида 18 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида Г.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!