Тошкентда вояга етмаган қиз тиланчилик қилаётгани маълум бўлди

Тошкентда вояга етмаган қиз тиланчилик қилаётгани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Facebook ижтимоий тармоғидаги шарҳлардан бирида фойдаланувчи Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Янги Юнусобод кўчалари кесишмасида тиланчилик қилаётган вояга етмаган қиз ҳақида қолдирган хабарига эътибор қаратишди. Фойдаланувчи ушбу қизнинг йўл қисмида юриб, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйишидан хавотирда эди.

Шу куннинг ўзида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари хабар берилган жойга етиб келиб, ҳолатни ўрганишди. Аммо ўша вақтда тиланчилик қилган қиз у ерда йўқ эди. Маълумотга аниқлик киритиш мақсадида муаммо ҳақида хабар берган фойдаланувчининг шахси ва алоқа маълумотлари аниқланиб, ходимлар 40 ёшли Мурот Т. билан учрашиб суҳбатлашишди. Фуқаро ходимларга тезкорлик ва муаммога бўлган эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юқоридаги хабари бўйича баъзи тафсилотларни қўшимча қилди.

Ҳозирги вақтда Аҳмад Дониш ва Янги Юнусобод кўчаларида ижтимоий хизмат ишчилари туну-кун навбатчик қилишмоқда ва Юнусобод тумани ИИО ФМБ патрул-пост хизмати ходимлари ҳудудда хизмат олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!