Тошкентда вақтинча прописка билан яшаётганлар фарзандини қайси мактабга беради?

Тошкентда вақтинча прописка билан яшаётганлар фарзандини қайси мактабга беради?

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳрида вақтинча прописка билан яшаётганларнинг фарзандлари ёки Тошкент вилоятидан қатнаб ўқиётганлар қайси мактабда ўқиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда. 

Тошкент шаҳридаги 301 та мактабдан фақат 81 тасида микроҳудуддан ташқарида яшайдиганлар 1-синфга киришда қўшимча тўлов жорий этилиши кўзланган. Чунки бу мактабларда ўқувчилар сони меъёрдан ошиб кетган. Бошқа мактаблар учун бундай қоида йўқ.

Вақтинча прописка билан яшаётганлар ёки вилоятдан қатнаб ўқийдиганлар бўлса, бемалол қолган 220 та мактабга жойлашиб, ўқиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!