Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди

Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди

Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тантанали очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади. 

Ҳозирда йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталди. «2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури» тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини айтиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!