Тошкентда ўз чақалоғини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Тошкентда ўз чақалоғини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Маълум бўлишича, аёл 1993 йилда Андижон вилоятида туғилган. У Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани бўлими ва туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан боласини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Маълум бўлишича, судланувчи аёл 2014 йилда 1987 йилда туғилган эркак билан шаръий никоҳда яшаган. Икки нафар фарзанди дунёга келгач эса қонуний никоҳдан ўтган. 2019 йилда эса можаро сабаб аёл уйини ташлаб кетган. Шундан сўнг 2021 йилда яна ҳомиладор эканини билган. Аёлга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    JANOB 720
    ОДАМЛАР МАЖБУР БЎВОТИ БУ ШАРОИТЛАРДАН
    Axmad
    Mol