Тошкентда уй олиб бераман деб танишидан 8 400 доллар пул олган фирибгар ушланди

Тошкентда уй олиб бераман деб танишидан 8 400 доллар пул олган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳар Сергели туманида фирибгарлик билан боғлиқ жиноий иш аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, туманда яшовчи Д.И. 2017 йил июнь ойида намунали уйлардан бирини олиб бераман деб Юнусобод туманида яшовчи Қ.Р.дан алдов йўли билан 8 400 АҚШ доллари олади.

Аммо у шу кунгача ваъдасини бажармай, олган пулларни ҳам қайтариб бермай келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ушланган.

Manba: xs.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!