Тошкентда «ўқланган» багаж ушлаб қолинди

Тошкентда «ўқланган» багаж ушлаб қолинди

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни олиб кириш мумкин эмас, деб ёзади Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Владивосток—Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро М.З. пойтахт аэропортида божхонадан «яшил» йўлак орқали ўқ-дориларни олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Унга тегишли багаж белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 1545 грамм сочма ўқ, 800 дона пистон ва қуролларни ўқлашда фойдаланадиган бошқа воситалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!