Тошкентда учта хонадон ёниб кетди

Тошкентда учта хонадон ёниб кетди

25 июнь куни соат 19:39 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадон томи ёниб кетди, деб хабар берди UZ24.

Ёнғиннинг умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этди.

«Ўт ўчириш хизмати ҳодиса жойига 19:45 да етиб борган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 20:18 да ёнғин ўчирилган», — дейилади хабарда.

Ёнғинни ўчиришга 7 та техника бирлиги жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар учта уйнинг 310 квадрат метр майдонини асраб қолишди.

Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!