Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумон қилиниб, 46 киши қўлга олинди

Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумон қилиниб, 46 киши қўлга олинди

23 октябрдан 7 ноябргача бўлган даврда Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» ва «Лирика» психотроп дори воситаларини сотишда гумон қилиб, 46 кишини қўлга олди, дейилади ИИББ хабарида.

Қўлга олинганлардан Ўзбекистонда шифокор рецептисиз сотиш тақиқланган психотроп ва наркотик воситалар рўйхатига  киритилган жами 3023 ўрам тиббий препаратлар мусодара қилинди.

Ички ишлар органлари дастлабки тергов органлари томонидан 19 та жиноят иши қўзғатилди, уларнинг 6 таси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 16 таси — 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) бўйичадир.

Айтиб ўтиш керакки, 2018 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан психофаол дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида ушбу дори воситалари гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари сифатида баҳоланди.

Эндиликда «Трамадол» дори воситаси билан муомала қилган ҳар қандай шахс Жиноят кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ, «Лирика» дори воситаларини ноқонуний сотгани учун эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларга биноан жазога тортилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!