Тошкентда "Tesla" ва "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда "Tesla" ва "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида "Tesla" ва "Cobalt" машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 6 август куни соат 8:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчилар:

  • 1990 йилда туғилган Н.Н. бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси;
  • 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги «Tesla» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!