Тошкентда тележурналистлардан бири коронавирусга чалингани айтилмоқда

Тошкентда тележурналистлардан бири коронавирусга чалингани айтилмоқда

МТРКдаги журналистлардан бири коронавирусга чалингани айтилмоқда.

Телеграмдаги "Журналистика.уз" каналининг ёзишича, компания телеканалларидан бирида фаолият юритаётган журналист коронавирусга чалинган.

"МТРКдаги манбаларимизнинг айтишича, компания телеканалларидан бирида фаолият юритаётган журналист коронавирусга чалинган. У ишхонага сўнгги бор 25 март куни келган. Айни пайтда компанияда ходимнинг кимлар билан мулоқот қилганлиги рўйхати шакллантирилган ва улар карантинга олинган.

Эслатиб ўтамиз, биз ўтган ҳафта каналимизда телевидениемиз ходимларининг вирусни юқтириб олишида хавфсизлик чораларига риоя қилмаётгани ҳақида ҳам материал бергандик", деб ёзилади каналда.

Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!