Тошкентда талончи аниқланиб, қўлга олинди

Тошкентда талончи аниқланиб, қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган Н.М. Ботирма кўчасида Фарғона вилоятида яшовчи У.Қ.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб “Артель” мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра кўрилган чоралар натижасида Н.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!