Тошкентда талабалар ўртасидаги жанжал оқибатида талаба вафот этди

Тошкентда  талабалар ўртасидаги жанжал оқибатида талаба вафот этди

Маълум қилинишича, шу куни университет яқинида талабалар ўртасида муштлашув содир бўлган. Олинган маълумотларга кўра, икки талаба ўзаро жанжаллашиб қолган, шундан сўнг улар университет дарвозаси ёнида уришган. Шу пайтда улардан бири иккинчисининг орқа қисмига пичоқ урган, оқибатда 18 ёшли йигит жароҳат олиб, вафот этган.

«Nova.24» вазиятга ойдинлик киритиш учун Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди. Унга кўра, талабалар ўртасидаги жанжал сабаб ростдан ҳам университетнинг 18 ёшли талабаси вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) «д» банди ( жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!