Тошкентда суриялик фуқарога тегишли автомобиль олиб қочилди

Тошкентда суриялик фуқарога тегишли автомобиль олиб қочилди

Ўғрилик 11 сентябрь куни соат 00:30 ларда  Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир этилган, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро М. (1972 й.т. эркак) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги «Олам фарм» МЧЖ дорихонаси ёнида турган Сурия фуқароси М.га (1992 й.т. эркак) тегишли бўлган Honda Accord русумли автомашинани олиб қочган.

Шу куни туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!