Тошкентда спортчи қашқадарёлик спортчини хотинининг кўз ўнгида пичоқлаб, қотилга айланди (ВИДЕО)

Тошкентда спортчи қашқадарёлик спортчини хотинининг кўз ўнгида пичоқлаб, қотилга айланди (ВИДЕО)

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида судья Хусан Ҳамидов раислигида шахсга қарши жиноятлар туркимига кирувчи, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдиришда ифодаланган, таснифланиши жиҳатидан ўта оғир турдаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Хусусан, судланувчи ёшлигидан дзюдо спорт тури билан шуғулланиб келиб, ўзи билан бирга спорт машғулотларида иштирок этиб келган таниши – Қашқадарё вилоятида туғилган спортчининг тавсиясига кўра, спортда юқори натижаларига эришиш учун ундан дори воситасини сотиб олади. Уни истеъмол қилишни бошлаганидан кейин соғлиғида ўзгаришлар бўлиб, турли ички аъзоларида пайдо бўлган оғриқлар ва соғлиғининг ёмонлашувини унга ушбу дори воситасини сотган ва кўпроқ миқдор (доза)да истеъмол қилишини тавсия қилган қашқадарёлик спортчидан кўриб, унга нисбатан нафрати уйғонган.

Сўнг судланувчи соғлиғини тиклаш учун турли шифокорларга мурожаат этиб, ижобий натижага эриша олмаганлиги ва спорт билан шуғуллана олмасдан, ушбу дард уни ўлими билан якунланишини ўйлаб тушкунликка тушиб қолган. Ўзини шу аҳволга тушишига сабабчи деб билган қашқадарёлик спортчини ҳам яшашга ҳаққи йўқлиги тўғрисида фикр юритиб, уни қасддан ўлдиришни ва шу йўл орқали ундан қасос олишни мақсад қилади. Натижада спортчига қўнғироқ қилиб, учрашиб гаплашиб олиши зарурлигини билдиради. Уни ўзи яшаб келаётган Учтепа туманига таклиф қилади. Уйидан ўзи билан ошхона пичоғини олиб, ушбу пичоқ билан қуролланган ҳолда уйидан чиқади. Турмуш ўртоғи билан автомашинада автобуслар тўхташ жойи манзилига етиб келган қашқадарёлик спортчини кутиб олиб, тиббий асосланмаган ҳолда уни соғлиғини бузилишида сабабчи эканликда айблаб, жамиятга ва умум эътироф этилган ахлоқ қоидаларига рўй-рост ҳурматсизлик қилади. Арзимаган сабаб туфайли жамоат жойида уни қасддан ўлдириш мақсадида, уларга қараб турган қашқадарёлик спортчининг турмуш ўртоғининг кўз ўнгида ўта шавқатсизлик билан ўзининг ёнида бўлган ошхона пичоғидан жиноят қуроли сифатида фойдаланади. Ушбу пичоқ билан спортчининг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Олган тан-жароҳати натижасида, спортчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жаррохлик бўлимида тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.

Суд ҳукми билан Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилган шахс 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!