Тошкентда Spark автомобили ўғриси қидирилмоқда (фото)

Тошкентда Spark автомобили ўғриси қидирилмоқда (фото)

13 август куни соат 20:30 да Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида жойлашган темирйўл бошқармаси олдида турган Spark автомобили ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда ИИББ  матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудга ўрнатилган кузатув камералари машинага ўтирган эркакнинг юзини ёзиб олишга улгурган. Ҳозирда гумонланувчини қўлга олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бефарқ бўлмаган фуқаролардан машинани ўғирлаб қочишга алоқадор ушбу шахсни қўлга олишда ёрдам кўрсатишларини сўрамоқда.

Гумонланувчининг белгилари: Ёши 25—30 атрофида, бўйи 175—180 сантиметр.

Терговга фойдаси тегиши мумкин бўлган маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали қабул қилинади: 102, (71) 232-30-40, (71) 232-40-50 ёки (99) 889-78-58.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!