Тошкентда сохта милиционер қўлга олинди. У Сергелидан арзон уй олишда ёрдам таклиф қилиб юрган

Тошкентда сохта милиционер қўлга олинди. У Сергелидан арзон уй олишда ёрдам таклиф қилиб юрган

Ички ишлар органларига Равшан деган шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва қисқа фурсатда гумонланувчи қўлга олинди. «У ҳеч қаерда ишламайдиган, асли хоразмлик 33 ёшли Равшан М. бўлиб чиқди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этишларича, тергов жараёнида ушбу шахснинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилади, шунингдек жиноят содир этилишига сабаб бўлган сабаб ва омиллар таҳлил қилинади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!