Тошкентда сочи ва соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилаётгани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ муносабат билдирди

Тошкентда сочи ва соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилаётгани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун ўқувчиларнинг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин", - дейилади Бош бошқарма матбуот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!