Тошкентда Smart Waters лойиҳаси сув ресурсларини бошқариш бўйича ёзги ўқув курси очади

Тошкентда Smart Waters лойиҳаси сув ресурсларини бошқариш бўйича ёзги ўқув курси очади

АҚШ ҳукумати USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги)нинг «Сув, таълим ва ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТIQХММИ) билан ҳамкорликда икки ҳафталик ёзги ўқув курсини ишга туширди. Бу ҳақда «Дарё»га АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қозоқ-немис университети (ҚНУ)нинг Сув ресурсларини интеграцияли бошқариш асослари магистрлик дастуридан бўлган саккиз талаба ва ТIQХММИнинг етти нафар талабаси сув инфраструктураси, хавфсизлиги, ҳавзали бошқариш, ирригация ва дренаж тизимларини бошқариш, шунингдек, сув ресурсларини бошқаришнинг экологик жиҳатлари ҳақида билимга эга бўлади.

Дастур талабаларнинг Марказий Осиёдаги мураккаб сув муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган сиёсий, техник ва оммавий масалаларни яхшироқ тушунишига ёрдам беришга мўлжалланган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!