Тошкентда сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаро тириклайин ёниб кетди

Тошкентда сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаро тириклайин ёниб кетди

2019 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшаган Р.А. маст ҳолда уйи ётоқхонасида сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қўшнилар томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида Р.А. ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!