Тошкентда салют сотувчилари ушланди. Уларни қандай жазо кутмоқда?

Тошкентда салют сотувчилари ушланди. Уларни қандай жазо кутмоқда?

“Ўзкўргазмасавдо” мажмуаси яқинида умумий нархи 2000 АҚШ доллари бўлган 10 дона салют ва пиротехника воситаларини сотишга уринган эркаклар қўлга олинди.

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 декабрь куни 1991 йилда туғилган М.М. ва 1996 йилда туғилган М.А. умумий нархи 2000 АҚШ доллари бўлган 8 дона «7D» номли салют ва 2 дона «Хлопушка фейерверк» пиротехника буюмларини сотишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250/1-2 «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур банд ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима тўлаш, 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларини олиб бориш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони ўз ичига олади.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!