Тошкентда «разборчи» қизлар ва жиноий гуруҳларга тақлид қилаётган йигитларнинг шахси аниқланмоқда

Тошкентда «разборчи» қизлар ва жиноий гуруҳларга тақлид қилаётган йигитларнинг шахси аниқланмоқда

Ижтимоий тармоқлар ва қатор электрон ОАВда ёшлар ўртасида ўтган асрнинг 70—80 йилларидаги жиноий гуруҳларга тақлид қилаётганлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар ёритилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўсмир қизлар тенгдошини «разбор» қилаётгани акс этган видео ҳам тарқалди.

ИИББ мазкур маълумотларни текширишга киришди. Жумладан, 11 октябрдан бошлаб фотолардаги ўсмирлар ва видеодаги қизларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Ширин кўчаси, 17-уй деворида қолдирилган суратнинг муаллифлари ва уларни бунга ундаган сабаблар ҳам ўрганилмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!