Тошкентда рангли принтерда чиқарилган "стикер" фош бўлди

Тошкентда рангли принтерда чиқарилган "стикер" фош бўлди

1 август куни соат 23.00 да Мирзо-Улуғбек тумани «Мадад» постида 29 ёшли Улуғбек Н. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомобили тўхтатилди.

Текширув давомида аниқланишича, ҳайдовчи қалбаки ҳаракатланиш рухсатномасидан фойдаланган. Эксперт-криминалистика марказининг хулосасига кўра, рухсатнома (стикер) рангли принтерда чиқарилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!