Тошкентда раҳбар аёл жирканч жиноятга қўл урди

Тошкентда раҳбар аёл жирканч жиноятга қўл урди

Жорий йил 16 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжат тўпламларига кўра, шу йил 27 май куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 34 ёшли И.Н. исмли аёл ўзи раҳбарлик қилаётган “Star Tour” МЧЖ биносида Бухоро туманида яшовчи 32 ёшли А.Н.га “Умра” сафарига кетган 24 нафар фуқароларни Саудия Арабистонида жойлашган меҳмонхонага жойлаштириш учун пул кераклигини, пулни тез кунда қайтаришини айтиб, алдов йўли билан ундан 61 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Н. исмли аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!