Тошкентда радарлар бир кечада 600 дан ортиқ тезликни ошириш ҳолатларини қайд этди

Тошкентда радарлар бир кечада 600 дан ортиқ тезликни ошириш ҳолатларини қайд этди

7 сентябрдан 10 октябргача бўлган даврда Тошкентдаги радарлар ҳайдовчилар томонидан тезлик режимининг бузилиши билан боғлиқ 35 166 та ҳолатни қайд этди, деб хабар берадиТошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

8 дан 9 октябрга ўтар кечаси тезликни ошириш билан боғлиқ 484 та, 9 дан 10 октябрга ўтар тунда эса 603 та ҳолат қайд этилган.

Масалан, радарлар Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида Олмазор туманида тезликни рухсат этилган даражадан оширган 107 та, Сергели туманида эса 108 та автомобилни қайд этган.

Таъкидланишича, бугун, 10 октябрь куни шаҳарнинг саккизта нуқтасига радарлар ўрнатилди. Улар Мирзо Улуғбек туманидаги кўчаларга, жумладан, Шота Руставели кўчасига ҳам ўрнатилди.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!