Тошкентда қуролланган ва психотроп дори воситаси бўлган 22 ёшли йигит қўлга олинди

Тошкентда қуролланган ва психотроп дори воситаси бўлган 22 ёшли йигит қўлга олинди

16 февраль куни  Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси ходими сафдор Қ.Ахмедов ва Миллий гвардия ходими тахминан соат 20:30ларда ўз ҳудудларида хизмат олиб бораётган вақтларида Учтепа тумани 14 мавзеси 1 уй олдида бир номаълум шахснинг хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотади.

Шу сабабдан уни текширмоқчи бўлганларида фуқаро қочиб кетмоқчи бўлади. Лекин ходимлар уни ушлаб олишади.  Шу жойнинг ўзида тинтув ўтказилганда костюмининг ён чўнтагидан “Пнивматик” пистолет, 3 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Регапед” номли психотроп дори воситаси топилади. Учтепа тумани 7-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилганда ушбу шахс Яшнабод туманида  яшовчи 1998 йилда туғилган Сайидов Зариф (Исми шарифи ўзгартирилган) эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!