Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди

Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди

2019 йилда Тошкент шаҳрида қурилаётган Юнусобод, Сергели ва ер усти метро линияларини қуриш учун 73,4 млн доллар ажратилади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш 2019 йилги Инвестиция дастурига киритилган.

Келгуси йилда Юнусобод метро линиясининг иккинчи босқичини қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎзРТТЖ) томонидан 14,5 млн доллар ажратилади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 млн долларга баҳоланмоқда.
Юнусобод метро линиясининг ишга туширилиши 2019 йил охирига режалаштирилган.

Шунингдек, ЎзРТТЖ Сергели метро линиясини қуриш учун 2019 йилда 2,9 млн доллар ажратади. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 91,6 млн долларга тенг бўлиб, 2020 йилда якунланиши мўлжалланмоқда.

Ер усти ҳалқа метро линияси лойиҳаси энг қиммат лойиҳа бўлиб, унинг умумий миқдори 422,3 млн долларни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш учун 2019 йилда ЎзРТТЖ томонидан 56 млн доллар ажратилади. Шунингдек, Хитойнинг Эксимбанк банки томонидан 10 млн доллар миқдорида кредитлар ажратилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа 2021 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда, дейилади Turon24 тарқатган хабарда.

Everyday.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!