Тошкентда қозоқ йигити 21 яшар қизни ўғирлаб кетди

Тошкентда қозоқ йигити 21 яшар қизни ўғирлаб кетди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 12 март куни соат 07:55 ларда қозоқ миллатига мансуб бўлган фуқаро 27 ёшли М.Қулмахон Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 маҳалласи ҳудудида бўла туриб, аввалдан телефон орқали гаплашиб юрган таниши 21 ёшли У.Маликани эркига хилоф равишда никоҳдан ўтиш учун ўғрилаб, ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб, у билан никоҳдан ўтишга мажбурлаган, лекин Малика У., қаршилик кўрсатиб қочиб кетиб, унга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Қулмахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!