Тошкентда қашқадарёлик йигит қинғир ишга қўл урди

Тошкентда қашқадарёлик йигит қинғир ишга қўл урди

3 октябрь куни тахминан соат 11.00 да Чилонзор туманида Қашқадарё вилоятилик вақтинча ишсиз 23 ёшли Муҳаммадали Ж. Муқимий кўчасидан велосипедда ўтиб кетаётганида 79 ёшли Шавкат К.нинг қўлидан ичида дорилар ва хонадон калити бўлган барсеткани ўғирлаб кетган. Жабрланувчига 300 минг сўмлик зарар ектазилган.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, гумонланувчи иссиқ издан Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!