Тошкентда психотроп дори воситалари жойланган халқаро почта жўнатмалари тўхтатиб қолинди

Тошкентда психотроп дори воситалари жойланган халқаро почта жўнатмалари тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Бош почтампт ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Ю.И., А.А., Б.А. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда CN22 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 300 дона Феназепам , Лоразепам ҳамда Оксазепам психотроп таблеткалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабарида айтилади.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан фуқаролар О.К., Б.Н.,О.Ф. номига келган почта жўнатмалари орасидан эса 204 дона Трамадол , Андипал , Рокацет плюс каби психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Халқаро почта конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида ги қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.
Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!