Тошкентда пора билан қўлга тушган «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарларидан бирига ҳукм чиқарилди

Тошкентда пора билан қўлга тушган «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарларидан бирига ҳукм чиқарилди

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани суди томонидан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Суд ишида судланувчи барча айбига иқрор бўлди. Гувоҳларнинг ҳолат юзасидан кўрсатмалари эшитилди. Тўпланган далиллар яна бир бор кўздан кечирилиб, судланувчига ҳукм эълон қилинди.

З.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди. Унинг аввал судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олинди.

Манба: kun.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!