Тошкентда Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилади

Тошкентда Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилади

9−12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Мазкур Ассамблеянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала ташкилот низомига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказиладиган сайловдир. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бу Осиё от спорти федерацияси учун тарихий йиғилиш бўлиши кутилмоқда. Чунки, сўнгги 20 йил ичида ташкилотнинг ҳужжатларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ уринишлари муваффақиятсиз якунланган. Янгиланган Низомда от спортининг бугунги замон талабларига мос мақсади, муайян вазифалари ўз аксини топади.

Бош Ассамблеянинг кун тартибида шунингдек конкур бўйича ўсмирлар ўртасидаги IV Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўрилади.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!