Тошкентда омборхона мудири ўғирликка қўл урди

Тошкентда омборхона мудири ўғирликка қўл урди

Миробод тумани Янгизамон кўчасида жойлашган МЧЖ омборхона мудири лавозимида фаолият олиб борган 39 ёшли Х.Р., корхона томонидан 2019 йил 1 октябр кунидан 2020 йилнинг 1 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, рангли металл – «Латунь»дан ишлаб чиқарилган жами баҳоси 116 801 993 сўмлик 14 турдаги маҳсулотларни давомий равишда ўғирлаб, уларни сотиб пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида Х.Р. ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Дастлабки тергов давомида мазкур жиноятга 34 ёшли С.Я. алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Жиноят иши бўйича жами зарарнинг 90 000 000 сўми қопланган. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!