Тошкентда океанариум пайдо бўлиши мумкин (видео)

Тошкентда океанариум пайдо бўлиши мумкин (видео)

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган "Инвестор куни" тадбирида пойтахтда ҳақиқий океанариум очиш лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Ушбу таклиф шаҳар ҳокимиятига узоқ вақт давомида балиқ етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор Баҳром Турсунбаевлар оиласи томонидан киритилди.

“20 йилдан узоқ вақт давомида балиқ етиштириш билан шуғулланаётган Бахром Турсунбоевлар оиласи Тошкентда 50дан ортиқ балиқлардан иборат бўлган биринчи океанариум очишни таклиф қилди. Ҳокимга ушбу ғоя ҳокимга маъқул келди ва инвесторлардан лойиҳани батафсилроқ ишлаб чиқишни сўралди”, - дейилган хабарда.

Океанариум – ичидан денгиз ва океанлардаги муҳит яратилган улкан аквариум маълонисни англатади. Одатда океанариумларда бир неча катта катта бўлимлар бўлиб, уларда турли хил балиқ ва денгиз мавжудотлари намойиш қилинади.

Сингапурдаги “S.E.A.Aquarium”  дунёнинг энг йирик океанариуми ҳисобланади. 2012 йилда очилган ушбу океанариумнинг умумий майдони 8 гектар, сув ҳажми эса 45 миллион литрни ташкил қилади. Океанариумда 800 хилга мансуб 100 минг денгиз мавжудотлари яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!