Тошкентда офицерларга погон топшириш маросими бўлиб ўтди

Тошкентда офицерларга погон топшириш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида ёш лейтенантларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасалари — Қуролли Кучлар академияси (умумқўшин факультети), Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот тезхнологиялари университети махсус факультети ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультетида ёш офицерларнинг навбатдаги битируви муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди. Ўзбекистонда заҳирадаги офицерлар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилди.
Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган тантанада Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзаалиев ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, битирувчиларнинг қариндошлари ва яқинлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар битирувчиларни самимий муборакбод этиб, кейинги хизматида муваффақият ва омадлар тилади.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида қўшинларга йўлланма олган лейтенантлар Қуролли Кучлар шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги маъно-мазмунини тубдан ўзгартириш, тактик, ўқув машқларини пухта режалаштириш, уларни жанговар шароитларга имкон қадар тўла яқинлаштирган ҳолда олиб бориш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида бор билим ва кўникмаларини ишга солиб, ўзларининг муносиб улушларини қўшишига ишонч билдиришди.

Asr.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!